Нукусда 11 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
09 Апрель
4374Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида фуқарони алдаб, 11 минг доллар эвазига уни авлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйишга ваъда берган шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи 1983 йилда туғилган К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағини Нукус шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида мазкур шахс муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланди.
Таъкидлаш лозимки, К.Ж. муқаддам Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан 5 маротаба судланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳрида фуқарони ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллар олган фирибгар ушланганди.