Нойер учун йил якунига етди
Спорт
−
10 Декабрь
764“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер қовурғаси синганлиги сабабли жамоанинг 2024 йилги ўйинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Венсан Компани маълум қилди.
“Нойер қовурғасини синдирди. У бу йил бошқа майдонга тушмаса керак. Умид қиламанки, Ману январда майдонга қайтади”, дейди Компани.
Бугун, 10 декабрь куни “Бавария” Европа Чемпионлар лигасининг 6-тури доирасида “Шахтёр”га қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, декабрь ойида Мюнхен клуби Германия чемпионати доирасида “Майнц” ва “Лейпциг” билан тўқнаш келади.
Жорий мавсумда 38 ёшли Нойер “Бавария”нинг барча турнирлар доирасидаги 19 та ўйинида қатнашиб, ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказиб юборди ва 12 та баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15