Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, Элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига омад тилади.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинган.

Бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Норвегия

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг