Норвегияликлар Украинага “Bayraktar” совға қилмоқчи
Олам
−
18 Июль 2022
6951Норвегияда Украина эҳтиёжлари учун Туркиянинг “Bayraktar TB2” зарба берувчи учувчисиз самолётини сотиб олиш учун маблағ йиғиш кампанияси уюштирилди.
Украина учун “Bayraktar TB2” сотиб олиш учун маблағ йиғиш бўйича шунга ўхшаш кампаниялар илгари бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилган, бу эса украиналикларнинг ўзлари ҳисобидан 3 та зарба берувчи дрон сотиб олишга имкон берди. Литвада улар Туркияда ишлаб чиқарилган битта зарба берувчи дрон учун пул йиғишди, Польшада маблағ йиғиш давом этмоқда.
Украина ва Литвада ўтказилган кампанияларга жавобан “Baykar Makina” компанияси Украинага 3 та “Bayraktar TB2” дронларини совға қилди ва йиғилган маблағни Украина халқининг эҳтиёжларига ўтказди.
Турли мамлакатлардаги маблағ йиғиш кампанияларининг муваффақияти Норвегияда ҳам шундай акция бошланишига асос бўлди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ҳар бир фуқаро “Bayraktar TB2”га камида 10 крона бериши керак. Акция доирасида 55 миллион крон (тахминан 5,5 миллион доллар) йиғиш ва уларни Украина элчихонасидаги ёрдам фондига ўтказиш режалаштирилган.
LiveБарчаси