Норвегияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди
Олам
−
24 Октябрь
2899Норвегияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 4 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нордленд провинцияси полицияси вакилига кўра, воқеа жойида полиция ва фавқулодда хизматлар ишламоқда. Маълумотларига кўра, поездда 50 дан 70 тагача одам бўлган. Ҳодиса жойига учта вертолёт жўнатилган ва йўловчилар эвакуация қилинган.
Полицияга кўра, поезд шимолий Норвегиядаги Бьерка ва Му-и-Рана шаҳри ўртасида маҳаллий вақт билан тахминан соат 12:15 да рельсдан чиқиб кетган. У Трондҳеимдан Бодое шаҳрига қараб кетаётган бўлган. Умумий 5 та вагондан иборат поезд йўлга тоғ тошининг қулаши оқибатида рельсдан чиқиб кетган бўлиши мумкин. Чунки, унинг биринчи вагонида бўлган йўловчилардан бири поезднинг тошга урилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон шимолида йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида икки йўловчи ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳатланган эди.
LiveБарчаси