Норвегия яна Россия учун “нодўст” давлатга айланди

Олам

image

Россия Федерацияси ҳукумати Норвегияни Россиянинг “хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига нисбатан нодўстона хатти-ҳаракатларга йўл қўювчи хорижий давлатлар” рўйхатига киритди. Бу ҳақдаги тегишли буйруқ Ҳукумат веб-сайтида эълон қилинган.

Президент Владимир Путиннинг 2021 йил 23 апрелдаги 243-сонли “Хорижий давлатларнинг нодўстона ҳаракатларига таъсир кўрсатиш (қарши туриш) чораларини қўллаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсад қилинган.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган рўйхатда мамлакатлар номидан ташқари, Россия ҳудудида дўстона муносабатда бўлмаган давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, уларнинг консуллик муассасалари, давлат органлари ва давлат муассасаларида бўлиши мумкин бўлган жисмоний шахслар сони кўрсатилган. Янги буйруққа кўра, Норвегия учун 27 кишилик чегара белгиланган. Шундай қилиб, Норвегия Россия миссияларига қарши “нодўстона ҳаракатлар қилаётган” давлатлар рўйхатига киритилган саккизинчи давлат бўлди.

Аввалроқ, 2021 йилнинг май ойида АҚШ ва Чехия, 2022 йил июлида эса Греция, Дания, Словения, Хорватия ва Словакия дипломатик ваколатхоналарига чекловлар киритилган эди.

“Ҳукумат томонидан тасдиқланган рўйхат якуний эмас ва хорижий давлатларнинг Россиянинг хориждаги ваколатхоналарига қарши давом этаётган душманлик ҳаракатлари ҳисобга олинса, у кенгайиши мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг апрель ойида Россия Президенти Владимир Путин “Хорижий давлатларнинг нодўстона ҳаракатлари муносабати билан жавоб виза чоралари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унга кўра, Россия Федерацияси Европа Иттифоқи, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария ва Лихтенштейн билан визани соддалаштириш бўйича келишувларнинг бир қатор бандларини тўхтатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Норвегия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг