Норвегия “Викинглар” сериали қаҳрамонларидек кўриниш берди
Спорт
−
16:47 849 1 дақиқа
Норвегия миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан “Викинглар” сериали қаҳрамонлари каби кўриниш берди. Ушбу сурат терма жамоанинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
Унда футболчилар викинглар либосида, викингларга хос елканли ва эшкакли қайиқлар сузиб юрган сув ҳавзаси соҳилида тасвирланган.
Норвегия терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатида “И” гуруҳидан жой олган бўлиб, ушбу босқичда Франция, Сенегал ва Ироқ терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Унгача “викинглар” жорий йилнинг 8 июнь куни Марокашга қарши ўтроқлик учрашувида майдонга тушади.
Маълумот учун, Норвегия 1998 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. Жамоа саралаш босқичидаги саккизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Терма жамоа етакчиси Эрлинг Ҳоланд эса ушбу ўйинларда 16 та гол муаллифи бўлди.
Live
Барчаси