Норбоева Назарбоева билан учрашди, янги ҳужжатни имзолади

Жамият

image
Биринчи Президентнинг набираси Лондонда полицияга тажовуз қилди. Унга ҳукм чиқарилди north_east

Биринчи Президентнинг набираси Лондонда полицияга тажовуз қилди. Унга ҳукм чиқарилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикасига ташриф буюргани, Сенат раиси – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева билан учрашув ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 5 ноябрь куни Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбоева ва Қозоғистон Республикаси Сенати раиси Дариға Назарбоеванинг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашувда томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида аҳамият беришларини таъкидладилар. 

Дариға Назарбоева ўз нутқида Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим стратегик шериги эканлигини таъкидлаган. 

“Бугунги кунда Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари барча жабҳаларда юқори ривожланиш динамикасини намойиш этмоқда. Бунда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асосий хизматлари бор ”, дейди Дариға Назарбоева. 

Сенат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг давлат раҳбари сифатида иккинчи марта мамлакатга ташрифи амалга оширилганини таъкидлади ва бу ўзаро муносабатларни ўзаро тушуниш ва яхши қўшничилик руҳида янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлашини билдирди. 

Назарбоева Ўзбекистонни минтақадаги асосий савдо шериги деб атади. 2018 йилда мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 25 фоиздан кўпроқ ўсгани ва 2,5 миллиард долларга етгани айтилди.  

"Умумий мақсадга эришиш, ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш керак", дейди Назарбоева.  

Дариға Назарбоеванинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида сармоявий, энергетика, туризм, минтақавий ва трансчегаравий ҳамкорлик, транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун жиддий истиқболлар мавжуд. 

Ўз навбатида, Танзила Норбоева Қозоғистон Ўзбекистоннинг ишончли шериги эканлигини таъкидлаган.  

“Бизнинг халқларимиз умумий тарихий ва маданий илдизларга эга. Ривожланишнинг кўплаб соҳаларида ўхшашликлар мавжуд. Ўзбекистон Қозоғистон билан дўстона муносабатларга катта аҳамият беради”,  дейди Танзила Норбоева. 

Томонлар ҳозирги пайтда тизимли характерга эга бўлиши керак бўлган Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро мулоқот фаоллашганини қайд этдилар. 

Муҳокамада ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида алмашинув дастурларини амалга ошириш, шунингдек, икки томонлама шартнома ва битимларни қабул қилиш ва ратификация қилишни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув якунида Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма Йўл харитаси имзоланди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Дариға Назарбоева

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг