Норбоева АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди

Жамият 2349
image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкентга келган АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон бўйича кокус"нинг ҳамраиси, конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

“Таъкидланганидек, охирги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар динамикасида сезиларли фаоллик кузатилмоқда.

Бунга албатта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ, конструктив ва прагматик ташқи сиёсати кўп жиҳатдан туртки бўлмоқда”, дейилади Сенат ахборот хизмати тарқатган хабарда. 

Икки давлат парламентлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишида “Ўзбекистон–АҚШ” парламентлараро гуруҳи ҳамда АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус”нинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилган.

Учрашувда ҳамкорликнинг парламентлараро алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни амалга ошириш каби соҳаларда мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, конгрессменлар кеча, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×