АҚШ конгрессменлари Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
22 Август 2022
5933Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни конгрессменлар Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги АҚШ делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Парламентлар ўртасида фаол алмашинувларни ҳамда конгрессменлар вакиллик қилаётган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь