Норбоева 4 нафар юқори мартабали амалдор коррупция сабаб жавобгарликка тортилганини айтди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида давомида коррупция ҳолатлари билан боғлиқ 838 та жиноят иши қўзғатилган. Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика даражасида, 15 нафари ҳудудий даражада ва 626 нафари шаҳар ва туман даражасидадир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева “Спутник” нашрига берган интервьюсида маълум қилган. 

Норбоевага “мутахассисларнинг фикрича, коррупцияни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Бироқ баъзи экспертлар уни назорат қилиш ҳақида сўз юритмоқда. Сизнингча, бу қанчалик тўғри янграяпти?”, деган савол билан мурожаат қилинган. Ўз навбатида Сенат раиси ушбу саволга қуйидагича жавоб берган: 

“Фикримча, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳақида сўз юритиш тўғри бўлади. Ҳеч кимга сир эмаски, коррупция пайдо бўлишининг сабаблари ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар билан изоҳланади. Шу сабабли ушбу ёвузликка қарши курашишда бундай сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупция намоён бўлишига туртки берадиган шароитларни йўқ қилиш бўйича комплекс ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий, шу жумладан ғоявий-тарбиявий чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимдир. Мамлакатда олиб борилаётган маъмурий ислоҳот, иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш чора-тадбирлари айнан шу вазифани ҳал қилишга қаратилган. Сизга маълумки, кейинги йилларда давлат фуқаролик хизматидан ўтишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш юзасидан кўп ишлар амалга оширилди.

Мансабдорлар томонидан активлар, даромадлар, йирик харажатлар тўғрисида декларация бериш, маъмурий тартиб-таомиллар самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда бюрократизм ва сохтакорликка барҳам бериш институтларини амалиётга жорий этиш борасида яна ҳам кўпроқ ишларни амалга ошириш лозим”.

Танзила Норбоевага кўра, коррупция давлат ҳокимияти ва бошқарувининг асосларини бузадиган, уларнинг аҳоли орасидаги обрўсига путур етказадиган оғир жиноий ҳаракатлар мажмуи ҳисобланади. Энг асосийси, бу жиноятлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига дахл қилади.

“Айнан шу сабабли барча ҳуқуқий, шу жумладан, жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши олиб бориладиган муросасиз кураш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди. Жумладан, мансабдор шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини кучайтириш нуқтаи назаридан жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув амалиётига мувофиқлик дастурларини (compliance) жорий этиш, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупция ҳолатлари билан боғлиқ 838 та жиноят иши қўзғатилди. Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика даражасида, 15 нафари ҳудудий даражада ва 626 нафари шаҳар ва туман даражасидадир”, дейди Норбоев.

Агар ушбу иллатга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтган. Сенат раисига кўра, бугун коррупцияга қарши сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича ишларни бажаришда изчилликни, умумийликни таъминлаш ниҳоятда муҳимдир. 

“Бугун давлат аппарати, шу жумладан парламент жамоатчилик ва бу йўлни муваффақиятли босиб ўтган мамлакатлар халқаро экспертлари билан яқин ҳамкорликда ушбу вазифалар устида иш олиб бормоқда”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made