Нонуштага “гангстер”ларни еймиз – Ҳамзат Чимаев
Спорт
−
26 Июль 2022
6227Чечен миллатига мансуб швециялик UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев ММА афсонаси Нейт Диас билан бўлажак жанг ҳақида гапирар экан, ким аслида гангстерлигини кўрсатишини маълум қилган. Бу ҳақда “ММАJunkie” нашри хабар берди.
“Диас ҳали ҳам хавфли. У охирги сониягача курашади. Мен у билан жанг қилишимдан хурсандман. У UFC афсоналаридан биридир. Шунингдек, ҳамма Нейтни “гангстер, гангстер” деб атайди. Мен гангстер кимлигини кўрсатаман. Мен Чеченистонданман... Биз нонуштага гангстерларни еймиз”, деган Чимаев.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев ва Нейт Диаз ўртасидаги жанг жорий йилнинг 11 сентябрь куни Парадайс шаҳрида (АҚШ) UFC 279 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Диас охирги жангини 2021 йилнинг ёзида Леон Эдвардсга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди. Чимаев эса 2022 йилнинг апрелида Гильберт Бёрнс билан қийин кечган жангни ўз фойдасига ҳал қилганди.
LiveБарчаси