Номусга тегиш, қотиллик, порахўрлик... 2021 йилда Ўзбекистонда қандай жиноятлар кўпайди?

Local

Reklama
0:00

2021 йилда Ўзбекистонда безорилик, ўғрилик ва порахўрлик жиноятлари сезиларли кўпайган. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосарлари иштирокидаги Матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Судларда кўрилган жиноятлар таҳлилига кўра,

•    қасддан одам ўлдириш – 16,7 фоизга;
•    қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликдаги шикаст етказиш – 61 фоизга;
•    номусга тегиш – 13,5 фоизга;
•    босқинчилик – 59,3 фоизга;
•    талончилик – 1,8 баравар;
•    ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 1,5 баравар;
•    ўғрилик – 66,2 фоизга;
•    порахўрлик – 56,9 фоизга;
•    ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш – 28,7 фоизга;
•    транспорт воситаларини олиб қочиш – 39,2 фоизга;
•    безорилик – 87,6 фоизга кўпайган.

Шу билан бирга қатор жиноят камайган. Жумладан:

•    алимент тўлаш – 10,8 фоизга;
•    Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш– 24,5 фоиз;
•    Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш – 68,4 фоиз;
•    Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш – 83,3 фоизга камайган.

2021 йилдаги ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинганда:

•    транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши – 55,4 фоизга;
•    савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш – 7,6 бараварга;
•    майда безорилик – 35,1 фоизга кўпайгани;

•    ноқонуний тадбиркорлик фаолияти – 66,4 фоизга;
•    эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш – 55,1 фоизга;
•    электр иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш – 86,4 фоизга;
•    лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш – 87,3 фоизга камайгани маълум бўлган.


Tags

Rate Count

83

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends