Номи матбуот дегани, унинг устига миниб олса бўлади деганимас – Алламжонов

Жамият

image

Масс-медиани ривожлантириш фонди раиси комил Алламжонов Ўзбекистондаги медиа оламида тез-тез юз берадиган оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш масаласига муносабат билдирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзмоқда.

“Баъзида давлат идораси ходимлари хусусий тадбиркорлар, яьни оммавий ахборот воситаси фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга қўнғироқ қилиб, улар қонун доирасида яратаётган маҳсулотларини (мақолани) ўчириб ташлашни талаб қилади. Агарда хусусий тадбиркор бўлмиш сайт буни бажармаса, уни чақиришади, қўрқитишади. Аслида, бу ноқонуний ҳаракат, мансаб ваколатини суиистеьмол қилиш ҳисобланади. Соддароқ айтганда, тадбиркорнинг фаолиятига асоссиз аралашишдир”, деб ёзади Алламжонов.

Раиснинг сўзларига кўра, бу худдики “супермаркет эгасига қўнғироқ қилиб, шу маҳсулотни савдо пештахтасидан олиб ташла” ёки “шоколад заводига телефон қилиб, эртадан бошлаб мармеладли шоколадни бошқа ишлаб чиқарманглар”, дейиш билан тенг. 

“Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас. Матбуот маъсулияти чекланган жамияти фақат қонун олдида жавобгар бўлиши керак, шахслар олдида эмас. Ва матбуот маьсулияти чекланган жамияти бошқа жамиятлар билан тенг равишда эркин бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришлари давомида, қонунчилика ва конституцияда давлат идораларининг топшириқларини бажариши кераклиги борасида ҳеч қандай мажбурият йўқ”, дея ўз сўзини якунлаган Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик. Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ушбу ҳолатга аччиқ ҳазил аралаш мносабат билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг