Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида пастлади

Жамият 2525
image

“Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллади.

2020 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда тўрт поғона юқорилаб, 156-ўринни эгаллаган эди.

Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 79-ўринни, Қозоғистон 155-ўринни, Тожикистон 162-ўринни, Туркманистон 178-ўринни банд қилган.

Шунингдек, Норвегия ушбу рейтингда кетма-кет бешинчи йил биринчи ўринни эгалламоқда. Ундан кейи Финляндия (2-ўрин), Швеция (3-ўрин), Дания (4-ўрин) ва Коста-Рика (5-ўрин) жой олган.

Қолаверса, собиқ иттифоқ таркибида бўлган давлатлар орасида етакчиликни 15-ўрин билан Эстония эгаллаган, Россия ушбу рейтингда 150-ўрин билан кифояланган.

Эъслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 78 мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаб, биринчи марта дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингига киритилгани хақида хабар бергандик. Рейтинг Американинг U.S. News & World Report журналида  эълон қилган.

Сардор Тўланбоев

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3
t
×