Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида пастлади
Жамият
−
20 Апрель 2021
3971“Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллади.
2020 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда тўрт поғона юқорилаб, 156-ўринни эгаллаган эди.
Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 79-ўринни, Қозоғистон 155-ўринни, Тожикистон 162-ўринни, Туркманистон 178-ўринни банд қилган.
Шунингдек, Норвегия ушбу рейтингда кетма-кет бешинчи йил биринчи ўринни эгалламоқда. Ундан кейи Финляндия (2-ўрин), Швеция (3-ўрин), Дания (4-ўрин) ва Коста-Рика (5-ўрин) жой олган.
Қолаверса, собиқ иттифоқ таркибида бўлган давлатлар орасида етакчиликни 15-ўрин билан Эстония эгаллаган, Россия ушбу рейтингда 150-ўрин билан кифояланган.
Эъслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 78 мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаб, биринчи марта дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингига киритилгани хақида хабар бергандик. Рейтинг Американинг U.S. News & World Report журналида эълон қилган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси