“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун эълон қилинди. Унда нималар белгиланган?
Жамият
−
22 Октябрь 2020
14023“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. У 3 ой ўтгач кучга киради.
“Норма”нинг ёзишича, ҳужжат 2008 йилда қабул қилинган жорий таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ўрнини босади.
Қонунда қуйидаги асосий жиҳатлар тартибга солинган:
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш; ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик; инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги; ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш; объектлар ва хизматларнинг қулайлиги; ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлатнинг ҳақтига жалб этиш принциплари;
• соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ваколатли органларнинг ваколатлари: Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идораларо кенгаш, шунингдек уларга кўмак кўрсатувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТлар;
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг базавий ҳуқуқлари: шахсий ҳаёт дахлсизлиги; оилага ва оила муҳитига бўлган ҳуқуқ; фуқаролик ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи; уй-жойга бўлган ҳуқуқ; маданий ҳаётган иштирок этишга, дам олишга ва спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқи; давлат органларига, ташкилотларитга ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат қилиш ҳуқуқи. Ногиронлиги бўлган шахсларни таълим олиши, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлиги масалалари алоҳида қайд этилади;
• давлат томонидан берладиган кафолатлар: ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш; транспорт воситаларининг ва йўл инфратузилмасининг қулайлиги, меҳмонхона хоналарининг қулайлиги, ахборотдан фойдаланиш;
• фуқарони ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби, уни якка тартибда реабилитация қилиш ҳамда абилитация қилиш (жамиятда ҳаёт кечиришша мослашиш учун организмнинг мавжуд бўлмаган ёки йўқотилган функцияларини шакллантириш бўйича тузатиш чора-тадбирлари комплекси, таҳр. изоҳи);
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини сақлаш, уларга ижтимоий ёрдам ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар (қуйидаги жадвалга қаранг). Бунда ижтимоий ёрдам ҳокимиятлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими органлари, бошқа давлат органлари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг – соғлиқ сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, хайрия ва бошқа органларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашлари иштирокидаги хулосалари асосида кўрсатилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам
• пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);
• реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратурлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;
• тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;
• транспорт хизматлари;
• дори воситалари билан таъминлаш.
Давлат замонавий протезно-ортопедия мосламаларини ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида реабилитация қилиш индустриясини ривожлантиришга кўмаклашади. Шу жумладан ушбу соҳада бизнес учун преференциялар белгилайди.
Ҳисобот даври якунлари бўйича қайси тадбиркорлик субъектининг тушуми умумий ҳажмининг камида 30%и ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини ишлаб чиқаришдан, шунингдек уларга ортопедик протезлаш мосламаларини ва анжомларини таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатишдан келиб тушган бўлса, ўша тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
• ўзи киритган таклифлар танлов савдолари бошқа иштирокчиларининг таклифлари билан тенг бўлган тақдирда харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра контракт тузишга доир устунлик;
• давлат мулки объекти учун мазкур объектнинг ижара ҳақи ставкаси энг кам миқдорининг 50 фоизии миқдорида ижара ҳақи тўлаш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь