Нодирбек Ёқуббоев Президент соврини учун II Халқаро мусобақаси ғолибига айланди

Спорт 1989
image

Нодирбек Ёқуббоев шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун II Халқаро мусобақасининг  ғолиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Нодирбек 10 та тур натижаларига кўра, 7,5 очко тўплаган.

Таъкидлаш керакки, Нодирбек Ёқуббоев Ўзбекистоннинг энг истеъдодли шахматчиларидан биридир. У 2016, 2018 ва 2020 йилларда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида зафар қучган. 2021 йилги шахмат бўйича Жаҳон кубогининг саралаш босқичида иштирок этган.

Ёқуббоев 28 июлидан 10 августигача Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида  зафар қучган. У Ўзбекистон терма жамоаси таркибида асосий ўйинчилардан бири бўлган эди. Нодирбек олимпиадада11 та имкониятдан 8 очко жамғарган. У шахсий кўрсаткичлар борасида иккинчи доскада дона сурган шахматчилар ичидан олимпиаданинг бронза медалига лойиқ кўрилган.

Маълумот учун, Нодирбек Ёқуббоев 2002 йилнинг 23 январь куни Хоразм вилоятида туғилган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1
t
×