Нодирбек Ёқуббоев Жаҳон кубогини 4-ўринда якунлади
Спорт
−
26 Ноябрь 4352 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Гоа штатида ўтказилаётган шахмат бўйича Жаҳон кубогида иштирок этаётган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев бронза медаль эгаси бўлди.
Нодирбек Ёқуббоев россиялик Андрей Есипенкога учинчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой берди (0:2). Есипенко 2026 йилда ўтказиладиган жаҳон тожи учун даъвогарлар турнирига йўлланма олди. Ёқуббоев тўртинчи ўринни эгаллаб, 50 минг АҚШ долларига эга бўлди.
Ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритган Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) ва Вей Йи (Хитой) эса Гоадаги мусобақа ғолиблиги учун курашмоқда. Кеча, 25 ноябрь куни томонлар дурангга имзо чекди, ғолиб бугун, 26 ноябрь куни тай-брейк партияларидан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоров FIDE Жаҳон кубоги финалига чиққанди.
Live
Барчаси