Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни таслим этди
Спорт
−
11 Май
14172Айни кунларда Полшада шахмат бўйича “Superbet Poland 2024” турнири баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақа блиц баҳсларининг 3-турида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсен билан баҳс олиб борди.
Оқ доналарда ҳаракатланган Нодирбек ўта совуққон тарзда курашиб, Магнусни таслим бўлишга мажбур қилди.
Қайд этиш жоиз, Абдусатторов 2-турда полшалик Кшиштоф Дудага имкониятни бой берган бўлса, 1-турда германиялик Винсент Кеймер билан муроса кўчасини танлади.
Маълумот учун, “Superbet Poland 2024” турнири 12 майга қадар давом этади. Мусобақа соврин жамғармаси 175 минг АҚШ долларини ташкил этади.
LiveБарчаси