Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни таслим этди

Sport

image

Айни кунларда Полшада шахмат бўйича “Superbet Poland 2024” турнири баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақа блиц баҳсларининг 3-турида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсен билан баҳс олиб борди.

Оқ доналарда ҳаракатланган Нодирбек ўта совуққон тарзда курашиб, Магнусни таслим бўлишга мажбур қилди.

Қайд этиш жоиз, Абдусатторов 2-турда полшалик Кшиштоф Дудага имкониятни бой берган бўлса, 1-турда германиялик Винсент Кеймер билан муроса кўчасини танлади.

Маълумот учун, “Superbet Poland 2024” турнири 12 майга қадар давом этади. Мусобақа соврин жамғармаси 175 минг АҚШ долларини ташкил этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends