Нодирбек Абдусатторов азалий рақибидан реванш олди
Спорт
−
04 Апрель 2023
11474Бугун, 4 апрель куни шахмат бўйича халқаро “Chessable Masters” турнири бошланди. Мусобақада дунёнинг энг сара гроссмейстерлари қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Плей-офф тизимида ўтказилаётган турнирнинг нимчорак финалида Абдусатторов нидерландиялик азалий рақиби Аниш Гири билан куч синашди.
Учта партия якунига кўра, Абдусатторов рақибидан икки марта устун келди. Битта ўйинда эса дуранг натижа қайд этилди. Шу тариқа, 2,5 - 0,5 ҳисобида ғалаба қозонган Абдусатторов турнирнинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.
5 апрель куни Нодирбек чорак финалда ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши дона суради.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов ва Гири йил бошида Нидерландияда ўтказилган “Tata Steel Chess” турнирида ғолиблик учун баҳс олиб борганди. Ўшанда мусобақанинг сўнги турида Гири ғалаба қозониб, турнир ғолиби бўлганди.
LiveБарчаси