Нишон тумани ҳокимининг биринчи “зами” фуқаро ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда сурати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қарши тумани ИИБ раҳбарининг Қашқадарё ИИБ бошлиғига йўллаган ахборотида айтилган.

Ҳужжатда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 30 июль куни соат тунги 23:50 да содир бўлган. Шу куни соат 23:50 ларда, “Янги Нишон” МФЙда яшовчи Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, 1969 йилда туғилган Эркин Бобоқулов ўзининг бошқарувида бўлган Gentra русумли автомашинасини Қарши шаҳар Катта халқа йўли бўйлаб, Нишон туманидан Чироқчи тумани томон бошқариб кетаётган вақтида йўлда унга нотаниш бўлган фуқарони уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Жабрланувчи вафот этган.

Шаҳар ИИБ бошлиғи йўллаган маълумотномада таъкидланишича, марҳум Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиалига шахси номаълум мурда сифатида олиб борилган. Туман ЭКГ катта эксперти Э.Умрзоқов томонидан мурда юз қисми фото суратга туширилиб, бошқарма ЭКМ биометрик идинтификацион базасидан текширилганида Қарши шаҳар “Араловул” МФЙда яшаган, оилали, судланмаган, мавсумий ишчи, 1973 йилда туғилган Й.А. экани аниқланган.

Текширувлар натижасида марҳум Қарши шаҳрида яшовчи мавсумий ишчи Й.А. экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча вилоят ИИБ расмий маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг