Никол Пашинян хотини билан ажрашди
Олам
−
17 Февраль 15933 1 дақиқа
Бугун, 17 февраль куни Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг рафиқаси Анна Акопян фуқаролик никоҳининг тугаганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook'даги саҳифасида хабар берди.
“Ҳурматли ватандошлар, сизга Бош вазир Никол Пашинян билан фуқаролик никоҳим тугаганини эълон қиламан. Барчадан бу масалада ўзини тутиш ва хушмуомалаликни намоён этишни сўрайман”, деган Акопян ўз мурожаатида.
У никоҳнинг тугаш сабаблари ёки бошқа тафсилотлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Ҳозирча Никол Пашинян томонидан мазкур масала юзасидан расмий изоҳ берилгани йўқ.
Маълумот учун, 2024 йилда Анна Акобян ва Никол Пашинян ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида турмуш қурмаганликларини маълум қилишган. Жуфтлик 27 йилдан ортиқ вақт давомида бирга бўлишларига қарамай, қонуний равишда турмуш қурмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мусиқачи сифатида ўзининг шахсий гуруҳи билан саҳнада дебют қилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль