Нигериялик аёл ноёб эгизакларни дунёга келтирди
Олам
−
20 Май 2020
2387931 ёшли Нигерия фуқароси, тана ранги икки хил бўлган эгизак фарзандли бўлди. Бу ҳақда “Боринг Панда“ нашри хабар берди.
Ака-ука Даниел ва Девид бир неча дақиқа фарқ билан туғилганлар. Аммо улар бир-бирига ўхшаш эмас. Болаларнинг ота-онаси – Стейси ва Бабажид қора танли одамлар. Аммо чақалоқлардан бири албинос касаллиги билан туғилгани сабабли иккинчисидан кескин фарқ қилади. Даниел худди беш ёшли катта опаси Демилада ўхшаб қора рангли тери ва қора жингалак сочларга эга. Девиднинг эса оқ рангга бўялган териси ва олтин жингалак сочлари бор.
Аёл табиатда бундай ноодатий ҳодисани одамлар билан бўлишишга қарор қилди. Шундан сўнг, у 18 минг киши обуна бўлган Instagram аккаунтини очди.
“Ҳомиладорлигим даврида уларнинг фарқлари ҳақида билмас эдик. Шу сабабли, Даниел қора сочли ва Девид олтин сочли туғилганда мени ажаблантирди. Шифокорлар менга: “Улар мутлақо ҳар хил эгизаклар“, деб айтишди“, дейди уч фарзанднинг онаси Стейси.
Маълумот учун, албинизм — бу ирсий касаллик бўлиб, меланин йаъни тери, соч ва кўзлар рангига жавобгар пигмент етишмаслиги сабабли келиб чиқади. У барча этник ва ирқий гуруҳларда учрайди ва пигментация даражаси унинг турига қараб фарқ қилиши мумкин. Албинизм билан туғилиш эҳтимоли одатда 20000 дан 1 га тенг. Бу касаллик турли хил тери ва визуал асоратларни ўз ичига олиши мумкин.
Нигериядаги албинослар сони дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда икки миллиондан ортиқ албинос яшайди. Бошқа ачинарли статистик маълумотларга кўра, 600 000 дан ортиқ нигериялик албинослар ўзларининг оилалари, синфдошлари ва тенгдошлари томонидан камситиш ва таҳқирлашларга дуч келишмоқда.
Бироқ, Стейси ҳеч қачон болалар ҳақида ҳеч қандай салбий шарҳлар олмаганлигини ва уларни тенг даражада яхши кўришини айтиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь