Нигериядаги тўқнашувларда камида 18 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Нигериянинг шимоли-ғарбидаги Нигер штатида рақиб жамоалар ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар қилди

Полиция вакили Васиу Абиодуннинг билдиришича, зўравонлик 29 куни Рафи маҳаллий ҳокимлигига қарашли Тегина туманида қуролланган шахслар “Фулани” жамоаси вакилини ўлдириши ортидан бошланган. Унинг сўзларига кўра, эртаси куни ушбу ҳужумга жавоб сифатида бир гуруҳ шахслар камуку жамоаси аъзоларига ҳужум қилган.

Маҳаллий парламент аъзоси Муҳаммад Адаму Кабонинг таъкидлашича, можаро бошқа депутатлар сайлов округларида аҳолига пул тарқатганидан кейин бошланган. Қайд этилишича, маҳаллий аҳоли қурбонлар сони анча кўплигини, юзлаб одамлар ўз уйларини тарк этганини айтмоқда. Тегина шаҳри яшовчиси Иброҳим Сани эса тўқнашувларда 56 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. 

Маълумот учун, Нигериянинг марказий ва шимолий ҳудудларида деҳқонлар ҳамда чорвадорлар ўртасидаги яйловлар, ердан фойдаланиш ва бошқа ресурслар бўйича келишмовчиликлар тез-тез қонли тўқнашувларга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон назоратидаги Кашмирда икки ҳафтага яқин давом этган намойишлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг