Нигерияда жангарилар БМТ базасини ёқиб юборди
Олам
−
02 Март 2021
2982Кеча, 1 март куни Нигерияда ИШИДга алоқадор террорчилик гуруҳлари мамлакат шимоли-шарқидаги БМТ базасини ёқиб юборди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, жангарилар Борно штатидаги Диква шаҳрида жойлашган базага ҳужум қилиб, уни ёқиб юборган.
БМТнинг 25 нафар ходими бункерга яширинган. Ҳозирда террорчилар ўша бункерга киришга уриняпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум “Ислом давлатининг Ғарбий Африка вилояти” (собиқ “Боко Ҳарам”) террорчилик ташкилоти уюштирган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганиляпти.
Ҳозирда ҳжумни қайтариш учун ҳодиса жойидан 40 км узоқликдаги Марте шаҳридан ҳарбий кучлар келиши кутиляпти.