Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Олам
−
04 Сентябрь
1963Нигерияда “Боко Ҳарам” террористик гуруҳи Ёбе штатидаги Мафа қишлоғига ҳужум қилиб, 80 га яқин одамни ўлдирди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, 1 сентябрь куни соат 16:00 атрофида милтиқ ва ўқ-дорилар билан қуролланган 150 га яқин “Боко Ҳарам” террорчилари 50 дан ортиқ мотоциклда ҳукумат бўлимига ҳужум қилган.
“Улар кўп одамларни ўлдирди, кўплаб дўконлар ва уйларни ёқиб юборди. Ҳужумда ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий сонини ҳали аниқлаганимиз йўқ”, деди маҳаллий расмийлар.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, ҳужумдан мақсад “Боко Ҳарам”нинг икки жангариси Мафа аскарлари томонидан ўлдирилгани учун қасос олиш бўлган.
Маълумот учун, “Боко Ҳарам” Нигерияда 2002 йилдан бери фаол бўлиб, гуруҳ аъзолари Ғарб таъсирига қарши курашади. Сўнгги йилларда ҳаракат янада радикаллашди. Бу гуруҳ террорчилари бир неча йил давомида минглаб инсонларни ўлдирди. Хусусан, “Боко Ҳарам” ва бошқа гуруҳлар Нигерия шимоли-шарқида 15 йилдан бери 40 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Марказий ва шимоли-ғарбий Нигерия аҳолиси кўп йиллар давомида “бандитлар” номи билан машҳур бўлган ушбу жиноятчи тўдалардан азият чекади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг жануби-ғарбий провинцияси Балужистонда содир этилган терактлар оқибатида камида 73 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15