Нигерияда кўп қаватли бино қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 июн 1561 2 дақиқа
Нигериянинг Лагос шаҳрида кўп қаватли бинонинг қулаб тушиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна кўплаб одамлар турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 26 июнь куни штат ахборот ишлари бўйича комиссари маълум қилди.
Ҳодисадан сўнг Лагос штати Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (LASEMA) бошчилигида бир нечта идора иштирокида қутқарув амалиёти бошланган. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қутқариш учун оғир махсус техникаларни жалб қилган.
Расмийлар маълумотига кўра, вайроналар орасидан топилган жабрланганларга дастлаб воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан кейин улар яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бино қулаган пайтда унинг ичида ҳам аҳоли, ҳам офис ходимлари бўлган. Ҳозирга қадар турли даражада жароҳат олган 27 нафар инсон қутқариб олинган.
Лагос штати губернатори Бабажиде Санво-Олу ҳодиса содир бўлган ҳудуд атрофидаги биноларда конструктив текширувлар ўтказишни буюрган. Шунингдек, у барча ташкилот ва қурилиш компанияларини хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса Лагосда биноларнинг тез-тез қулаб тушиши билан боғлиқ хавотирларни яна бир бор кучайтирган. Мутахассислар бундай фожиаларга асосан қурилиш стандартларига риоя қилинмаслиги ва назоратнинг етарли эмаслиги сабаб бўлаётганини таъкидлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада содир бўлган зилзила оқибатида 600 га яқин киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Live
Барчаси