Нигерияда қуролланган шахслар 227 нафар мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетди

Олам

image

Кеча, 7 март куни Нигерияда қуролли шахслар Кадуна штати шимолидаги Курига шаҳрида 227 нафар мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, жангарилар эрталабки йиғилишдан кейин мактабга ҳужум қилган. Ўқитувчилардан бири Сани Абдуллоҳийнинг сўзларига кўра, ўрта мактабдан ўғирланганлар сони 187 нафар, бошланғич мактабдан эса 40 нафарга яқин. Курига шаҳар кенгаши депутати Идрис Маяллуранинг айтишича, жангарилар дастлаб 100 нафар бошланғич синф ўқувчисини қўлга олган, бироқ улар болаларнинг бир қисмини қўйиб юборган, бошқалар эса қочишга муваффақ бўлган.

Штат губернатори Уба Сани барча мактаб ўқувчиларининг озод этилишини таъминлашга ваъда берган. Amnesty International Нигерия ҳукуматини болаларни қутқариб, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Маълумот учун, 2014 йилда “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳи Нигерия шимолидаги Чибок шаҳрида 276 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетган. 2021 йил ҳолатига кўра, улардан 100 дан ортиғи бедарак йўқолган. Save the Children ташкилоти 2021 йилнинг январь-август ойлари орасида Нигерияда 1000 дан ортиқ бола ўғирлаб кетилганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нигерия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг