Нигерияда чўкиб кетган катер қурбонлари сони 100 га яқинлашди
Олам
−
08 Июнь 2021
2835Аввалроқ, Нигериянинг Кебби штатида Нигер дарёси бўйлаб йўловчиларни олиб кетаётган лиқ тўла катер (180 га яқин киши) ағдарилиб кетгани ҳақида хабар бергандик. Дастлабки маълумотларда 20 нафар йўловчи қутқарилгани, тўрт киши ҳалок бўлгани, 156 киши эса топилмагани айтилганди.
Нигер штати губернатори Атику Багудунинг маълум қилишича, чўкиб кетган катер қурбонлари сони 98 кишига етган. Ҳозиргача 26 киши қутқариб қолинган ва уларни даволаш ишлари давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, Нигерияда кемаларга ҳаддан ташқари кўп одам олиниши, қониқарсиз техник хизмат ва ноқулай об-ҳаво шароити сабабли кўпинча кичик кемалар чўкиб кетади. Кебби штатидаги ҳалокат эса сўнгги йиллардаги энг катта воқеалардан бирига айланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь