Нигерияда бир оиланинг 24 аъзоси овқатдан заҳарланиб, вафот этди

Олам

image

Нигериянинг Сокото штатида бир оиланинг 24 аъзоси овқатдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, Сокото штати соғликни сақлаш комиссари Али Иннаме бир оиланинг 24 аъзоси ўлимини тасдиқлаган. Комиссар баёнотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 9 август куни Сокотодаги Данзанке қишлоғида содир бўлган. 

Унинг сўзларига кўра, 24 кишини ўлимига овқатга ош тузи ўрнига кимёвий модда қўшилиши сабаб бўлган. 

“Афсуски, бу овқатни еган бутун оила вафот этди. Фақатгина овқатни татиб кўрган икки аёл тирик қолган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда. Қолганларни эса ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади”, дейди Али Иннаме. 

Комиссар жамоатчиликни бу воқеадан сабоқ олишга ва бундай кимёвий моддалардан эҳтиёт бўлишга чақирган.

У, шунингдек, чивинлар сонини камайтириш учун атроф-муҳитни тоза сақлаш, сув ифлосланишини олдини олиш учун қудуқлар қопқоғини ёпишга ҳамда мунтазам равишда қўлларни совун билан ювишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш Нигерия

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг