Нидерландияда 3000 та машина юкланган кема ёниб кетди (видео)
Олам
−
26 Июль 2023
9604Нидерландиянинг Амеланд оролидан 30 километр узоқликда, Шимолий денгиз сувларида автомобиль ташувчи кема ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий NOS нашри хабар берди.
Нидерландия соҳил қўриқлаш хизматининг хабар беришича, бортида 3 мингдан ортиқ машина бўлган Framantle Highway кемаси Германиядан Мисрга кетаётган бўлган. Ёнғин бортдаги 25 та электромобилдан бирида чиққани ва бутун кемага ёйилгани тахмин қилинмоқда.
Кемада жами 23 киши бўлган. Улардан етти нафари ёнғин пайтида сувга сакраган. Сувга сакраганлар ва бортда қолганлар вертолёт ёрдамида қутқариб олинган. Ҳодиса оқибатида 1 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган, яна 16 киши жароҳатланган.
Ҳозирда денгизда қутқарув операцияси давом этаётгани айтилган.
Кемада автомобилларнинг борлиги ёнғинни ўчиришни қийинлаштирган. Қутқарувчилар ҳозирда кемани совитиб, чўкиб кетишининг олдини олишга уринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канар оролларига кетаётган қайиқ чўкиб, 51 муҳожир ҳалок бўлган эди.