Нидерландия Нетаньяхуни ҳибсга олишга тайёр эканини билдирди

Олам

image

Нидерландия агар Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат ҳудудига келса, уни Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) ордери бўйича ҳибсга олади. Бу ҳақда қироллик Ташқи ишлар вазири Каспар Велдкамп маълум қилди. 

“Биз ордерни ижро этишимиз аниқ”, деди Велдкамп Нидерландия парламенти мажлисида. 

Вазирга кўра, Нидерландия Халқаро жиноий суд қарорига ҳурмат билан қарайди ва Рим статутини 100 фоиз бажаради. Бу қарор, шунингдек, Исроил собиқ мудофаа вазири Йоав Галантнинг ҳам ҳибсга олинишига тегишли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро жиноий суд Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галантга нисбатан Ғазо секторидаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиш ордерлари чиқарган эди. Суд ордерларни беришда Исроилнинг юрисдикцияга қарши далилларини рад этган. Шундан сўнг, Исроил Президенти Ицхак Герцог қарорга муносабат билдириб, уни “адолат учун қора кун” деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг