Нидерландия МТЖ мундиалнинг “Фейр-плей” мукофотига сазовор бўлди
Sport
−
20 July 1227 1 minute
Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Фейр-плей” (Ҳалол ўйин) мукофотига лойиқ топилди. Бу ҳақда FIFA матбуот хизмати хабар берди.
2026 йилги мундиаль финалида Испания қўшимча вақтда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланди.
Нидерландия эса мусобақадаги иштирокини 1/16 финал босқичида Марокашга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган ҳолда якунлади. Жамоа турнир давомида ўтказган тўрт учрашувда атиги учта сариқ карточка олди ва шу кўрсаткич эвазига “Фейр-плей” мукофотини қўлга киритди.
Маълумот учун, “Фейр-плей” мукофоти Жаҳон чемпионатларида 1970 йилдан буён топшириб келинади. Шу вақтга қадар Бразилия ушбу совринни тўрт марта, Испания ва Англия эса уч мартадан қўлга киритган. Нидерландия терма жамоаси эса ўз тарихида илк бор мазкур мукофот соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилги Жаҳон чемпионати Халқаро футбол федерациясига рекорд даражада даромад келтиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All