Неймарнинг Бьянкарди билан ажрашгани маълум бўлди

Спорт

image

Бразилиялик модель Бруна Бьянкарди Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” футболчиси Неймар билан ажрашганини айтди.

“Бу шахсий масала, лекин мен ҳар куни янгилик, тахмин ва ҳазилларга дучор бўлганим учун ҳозир Неймар билан яқин муносабатда эмаслигимни маълум қиламан. Биз Мэвининг ота-онасимиз ва бизни боғлайдиган ягона нарса шу. Умид қиламанки, энди менинг шахсий ҳаётим ҳақида янгиликлар камроқ бўлади, раҳмат”, деб ёзди Бьянкарди ижтимоий тармоқда.

Неймар ва Бьянкарди 2021 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келаётганди. Ҳозирда уларнинг икки ойлик Мэви исмли қизи бор.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Котия шаҳрида бразилиялик футболчининг қизи ва севгилисини ўғирламоқчи бўлишганди. Бьянкардининг уйига ўғрилар бостириб кириб, унинг 120 минг долларга тенг қимматбаҳо буюмлар, сумка ва соатларини ўғирлаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Ал-Ҳилол Бруна Бьянкарди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made