Неймарнинг қизи ва севгилисини ўғирламоқчи бўлишди

Спорт

image

Шу йилнинг 7 ноябрь куни Бразилиянинг Котия шаҳрида бир гуруҳ жиноятчилар “Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг севгилиси ва янги туғилган чақалоғини ўғирлаб кетмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Globo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, эрталаб форварднинг севгилиси Бьянкардининг уйига ўғрилар бостириб кирган. Улар умумий қиймати қарийб 120 минг долларга тенг қимматбаҳо буюмлар, сумка ва соатларни ўғирлаб кетган, шунингдек, Неймарнинг севгилисидан янги туғилган қизи қаердалигини сўраган. 

Кейинроқ, жиноятчилардан бири 19 ёшли маҳаллий фуқаро экани аниқланиб, қўлга олинган. 

Неймар ва Бьянкарди ижтимоий тармоқларида ҳозирда ҳаммаси яхши эканини маълум қилди.

31 ёшли Неймар ўтган ёзда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтган эди. Октябрь ойида Бразилия терма жамоаси сафидаги ўйинда ҳужумчи тиззасидан жароҳат олди. Унинг тикланиши учун кетадиган вақт 10 ойгача давом этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Ал-Ҳилол Бьянкарди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг