Неймарга АПЛдан даъвогар чиқди, Мбаппега эса янги шартнома таклиф қилинади
Спорт
−
24 Апрель 2023
8361ПСЖ клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ёзги трансфер ойнасида Париж клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ўйинчига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда, клуб эгаси Тодд Боули ўтган қишда Неймарни трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилган эди. Бразилиялик футболчининг қиммат маоши ва тез-тез жароҳат олиши туфайли унга саноқли клублар қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, ПСЖ яна бир ҳужумчиси Килиан Мбаппени узоқ муддат ўз сафида олиб қолишда қийинчиликка учрайди, чунки франциялик футболчига бир йил аввал бўлгани каби “Реал” таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Мбаппени Ла Лига клубига ўтмаслиги учун ПСЖ Киллиан билан 2024 йилда тугайдиган шартномани узайтиришга ҳаракат қилади.