Неймар жароҳат сабаб Америка кубогини ўтказиб юборади
Спорт
−
06 Июнь 2019
2983Кеча, 5 июнь куни Бразилия терма жамоаси ва Қатар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Баҳсда жанубий америкаликлар осиёлик рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Аммо учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Бразилия терма жамоаси юлдузи жиддий жароҳат олганлиги маълум бўлди.
Қатарлик футболчи ўйиннинг 6-дақиқасида Неймарнинг оёғига тепиб тўхтатди. Шундан сўнг ҳам форвард ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди аммо оёқдаги оғриқ сабаб ўз ўрнини Ришарлисонга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Этиборлиси заҳирадан майдонга тушган Ришарлисон 16-дақиқада биразилияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Бироздан сўнг, 24-дақиқада Габриэль Жезус орадаги фарқни иккитага етказди ва шу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.
Ўйиндан сўнг, терма жамоа шифокорлари томонидан тиббий текширувдан ўтказилган Неймар жиддий жароҳатлангани маълум бўлди. Хулосаларга кўра, у Америка кубогини аниқ ўтказиб юборади. Жароҳатни даволашга кетувчи вақт узоқ муддатни олиши инобатга олинса, ҳужумчи кейинги мавсум аввалида ҳам майдонга қайтмаслиги мумкин.
Маълум қилинишича, Неймар бугун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь