Неймар шахсий кемасида казино ташкил қилди

Спорт

image

“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 27 декабрь куни ўз лайнерида Бразилия сувлари бўйлаб уч кунлик круиз учун Рио-де-Жанейродан жўнаб кетди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, футболчи кема бортида қимор ўйинлари ташкил қилган. Неймар, дўстлари ва ходимлардан ташқари, тахминан 3500 киши круизга чиққан.

Ўйинчи лайнерига исталган одам тушиши мумкин бўлган. Битта чипта нархи минг евродан 6 минг еврогача бўлган суммани ташкил қилган.

Қайд этиш жоиз, Неймар ноябрь ойи бошида терма жамоа сафида жиддий жароҳат олиб, 10 ойга сафдан чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made