Неймар “Сантос”да нечанчи рақамда ўйнаши аниқ бўлди
Спорт
−
29 Январь 3305 1 дақиқа
Фаолиятидаги илк профессионал клуб Бразилиянинг “Сантос” клубига қайтаётган таниқли футболчи Неймар у ерда 10-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда клубга яқин манбалар хабар берди.
32 ёшли Неймар 2009-2013 йилларда “Сантос”да тўп тепган, бироқ ўшанда у Бразилия клубида 11-рақам остида ўйнаган. Футболчи “Барселона” сафида ҳам 11-рақамда ўйнаган.
Маълумот учун, “Сантос”да 10-рақамда футбол қироли Пеле тўп тепган. Ўз вақтида “Сантос”нинг собиқ президенти Андрес Руэда Пеле шарафига жамоанинг 10-рақамини абадийлаштириш ғоясини илгари сурганди, бироқ бу ғоя ижобий якун топмаганга ўхшаяпти.
“Сантос” тез орада Неймар трансферини эълон қилади. Футболчи 2009-2013 йилларда клуб сафида 136 та гол уриб, 64 та ассист амалга оширганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал-Ҳилол” Неймар билан шартномасини бекор қилганди. Жорий мавсум футболчи Саудия клуби сафида атиги 2 та ўйинда майдонга тушди.