“Ал-Ҳилол” Неймар билан шартномасини бекор қилди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби бразилиялик футболчиси Неймар билан тузилган шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Раҳмат ва омад тилаймиз, Неймар”, дейилади клуб хабарида.

Қайд этилишича, Неймар фаолиятидаги биринчи клуби ҳисобланмиш “Сантос” билан шартнома тузади. Бразилия клуби тез орада Неймар трансферини эълон қилади. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Неймар “Ал-Ҳилол” сафида барча турнирлар доирасида 2 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади. У Саудиядаги фаолиятининг аксар қисмини жароҳат сабаб майдондан ташқарида ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Неймарни ўз сафига қўшиб олмаслиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Сантос Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг