Неймар операция қилинди
Спорт
−
03 Ноябрь 2023
2620“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ўз ватанида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
“Ҳаммаси яхши ўтди. Барчага катта раҳмат. Энди бор эътиборимни тикланишга қаратаман”, дейди Неймар ўз Instagram'ига шифохонада олинган суратни илова қилиб.
Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида Уругвай билан ўйинда (0:2) жароҳат олган эди. Неймарнинг тикланиши учун тахминан 10 ой керак бўлади. Шу тариқа, бразилиялик тўп устасининг бу мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори.
Футболчи ёзги трансфер ойнасида “Ал-Ҳилол”га ўтганди. Форварднинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик Саудия Арабистони чемпионатида учта ўйинда қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси