Неймар “Олтин самба” мукофотини қўлга киритди

Спорт

image

ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Жуниор “Олтин самба” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда “Daily Star” хабар берди.

Ушбу соврин Бразилиядан бошқа мамлакатда яхши мавсум ўтказган футболчига берилади. 

6 февраль, душанба куни Неймар Twitter'да мукофотни қўлида ушлаб турган суратини эълон қилди. Аслида овоз бериш натижалари якунланадиган сана 15 февралдан икки ҳафта ўтгач, эълон қилиниши керак эди.

ПСЖ ҳужумчиси кетма-кет учинчи марта совринни қўлга киритди. Неймар бутун фаолияти давомида 6 марта “Олтин самба” мукофотига эга чиқди ва бу борада ўзига хос рекорд ўрнатди.

2021 йилгача “Олтин самба” Европада ўйнаган энг яхши бразилиялик футболчига топширилар эди. 2021 йилдан бошлаб ўз ватанидан ташқарида ўйнаган барча бразилияликлар совринга эга бўлишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг