Неймар Наманганга келмайдиган бўлди
Спорт
−
18 Октябрь 2023
8389Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Уругвайга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни йиғлаб тарк этди.
Футболчи биринчи бўлим якунида рақиби билан тўқнашиб кетди. Футболчининг орттирган жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва у махсус электромобилда майдонни тарк этди. Ўйиндан кейин ҳужумчи қўлтиқтаёқда стадионни тарк этган.
Саралаш ўйинида Бразилия Уругвайга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
ЖЧ-2026 саралашида тўртта ўйиндан сўнг, Уругвай Жанубий Америка гуруҳида 2-ўринда, Бразилия эса 3-поғонада жойлашган. Ҳар икки жамоа ҳисобида 7 очко бор.
Кўплаб хориж нашрлари Неймар йил охиригача футбол ўйнай олмаслиги ҳақида ёзмоқда.
Ноябрь ойида бразилиялик футболчи тўп тепадиган “Ал-Ҳилол” Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Навбаҳор” клуби билан Наманганда куч синашади. 28 ноябрда ўтказиладиган ўйинни Неймар ўтказиб юборади.
LiveБарчаси