Неймар қанча муддатга сафдан чиққани маълум
Спорт
−
29 Ноябрь 2021
6205Кеча, 27 ноябрь куни Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган ПСЖ – “Сент Этьен” қаршиучрашувида жароҳат олган Неймар тахминан 6 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.
Учрашув парижликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бразилиялик футболчи ўйин якунига етаётган бир паллада ҳимоячи Иван Мейсон унга ниябатан қўполлик ишлатди ва бунинг натижасида Неймар чап тўпиғини қайириб олди ва ўзи майдонни тарк эта олмади. Уни замбилда олиб кетишди.
Шунингдек, ушбу учрашувда жамоага жорий йилнинг июнида келиб қўшилган, бироқ бирорта ўйинда майдонга тушмаган Серхио Рамос 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Маълумот учун, ПСЖ 15-турдан сўнг, 40 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Сент Этьен” эса 19-ўринда. Жамоа ҳисобида 12 очко мавжуд.
LiveБарчаси