Неймар қанча муддат футболдан четлашиши маълум бўлди
Спорт
−
01 Ноябрь 2023
4780“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик футболчиси Неймар жароҳати сабаб 10 ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
Манбага кўра, футболчи тез орада операция қилинади. Жарроҳлик амалиёти футболчининг илтимосига кўра, Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар томонидан ватанида ўтказилади. Футболчи аллақачон операция қилиниши керак эди, бироқ шифокорлар ҳамон “Ал-Ҳилол” раҳбариятининг якуний розилигини кутяпти.
Неймар ЖЧ-2026 саралашида Уругвайга қарши ўйинда (0:2) жароҳат олганди. 31 ёшли футболчининг тикланиши кутилаётган вақт тахминан ўн ойни ташкил қилади.
Саудия клуби амалиётни Парижда ўтказмоқчи эди, бироқ Неймар Ласмар уни операция қилишини сўради. Ласмар 2018 йил ва шу йилнинг баҳорида ҳам футболчига тиббий ёрдам кўрсатганди.
Маълумот ўрнида, бразилиялик ҳужумчи “Ал-Ҳилол” сафида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У Саудия жамоасига ўтган ёзда ПСЖдан келиб қўшилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь