Неймар интернетда шовқин кўтарди

Спорт

image

Кеча, 13 январь куни ПСЖ Франция Супуркубоги учун ўтказилган финал баҳсида “Марсель” клуби устидан 2:1 ҳисобида устун келди ва суперкубокни қўлга киритди.

Шундан сўнг, ПСЖ ҳужумчиси Неймар Twitter саҳифасида ўзининг расмини қўйиб, рақиб жамоа ҳимоячиси Альварога қуйидагича савол қолдирди:

“Бу – қирол. Шундай эмасми, Альваро?” 

Бунга, ўз навбатида, “Марсель” клуби марказий ҳимоячиси Альваро Неймарнинг бошини ушлаб олгани акс этган фотосуратни Twitter саҳифасига жойлаб, қуйидагича жавоб изоҳини қолдирган:

“Ота-онам менга ҳар доим ахлатни олиб чиқиб, ташлаш кераклигини ўргатган”.

 

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг сентябр ойида ПСЖ билан “Марсель” (0:1) ўртасида бўлиб ўтган учрашув якунида Неймар Альваронинг бошига зарба бергани учун қизил карточка олганди. Оқибатда жамоалар ўртасида жанжал келиб чиқиб, ҳакам бир неча футболчиларни майдондан четлатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ Twitter "Марсель"

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг