Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
Спорт
−
13:49 470 1 дақиқа
“Сантос” юлдузи Неймар тез орада АҚШ чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, 34 ёшли бразилиялик футболчи яқин орада “Цинциннати” клубига ўтиши мумкин. Америка жамоаси вакиллари ҳужумчи билан дастлабки музокараларни бошлаган. Клуб раҳбарлари жамоани жаҳон миқёсидаги юлдузни қўлга киритиш учун барча ресурсларга эга деб ҳисоблайди.
Маълумот ўрнида, Неймарнинг “Сантос” билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган. У ўз ватани жамоасида 2025 йилдан бери сафида тўп тепиб келмоқда. Бунгача бразилиялик ҳужумчи “Ал-Ҳилол”, ПСЖ ва “Барселона” клубларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймарнинг собиқ ошпази уни судга бергани маълум қилинганди.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси