Неймар фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди

Спорт

image

ПСЖ клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар айнан Париж клубида профессионал футболчилик фаолиятини якунламоқчи. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ билан 2027 йилгача шартнома имзолаган 31 ёшли бразилиялик ҳужумчи бошқа клубда ўйнашни истамаяпти. Неймарнинг Франция клубини тарк этишни истамагани ва унинг 2017 йилдаги трансфери миқдорини инобатга олсак, бразилияликни бошқа жамоага ўтказиш учун катта молиявий сармоя талаб этилади.

Неймар бу мавсумда ўнг тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли бошқа ўйнамайди. Бразилиялик яқинда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида муваффақиятли операция қилинди.

Жорий мавсумда футболчи Франция чемпионатида умумий 20 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг